Сергелида янги қурилаётган бинода ёнғин юз берди
Хонобод кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
👉 @UnchaMuncha
Хонобод кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Қайд этилишича, 23 март куни соат 09:18 да Сергели тумани Хонабод кўчасида жойлашган, янги қурилаётган бино фасад қисмида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 09:24 да етиб бориб, ёнғин соат 09:39 да қуршаб олинган ва соат 09:42 да ўчирилган.
«Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда», — дейилади хабарда.
👉 @UnchaMuncha