Императорнинг совғаси
Наполеон жуда хазилкаш хам бўлган. У Лефеврнинг камбағаллиги ва халолигини яхши биларди. Наполеон Лефеврга герцоглик рутбасини бергач, уни бой хам қилишга қарор қилади. Наполеон ва Бертье иштирокидаги эрталабки нонуштага таклиф қилинган Лефеврга император кутилмаганда савол беради :
- Сиз шокаладни яхши кўрасизми герцог?
- Ҳа ҳазрати олийлари! Мен шокаладни жуда севаман,умуман олганда сизга нима маъқул бўлса хаммасини яхши кўришга тайёрман!!
- Унақада жудаям яхши, мен сизга бир фунт шокалад совға қиламан. Бу данциг шоколади . Ахир сиз ўзингиз забт қилган шаҳарнинг машхур шокаладидан татиб кўрмасангиз адолатдан бўлмас.
Лефевр жимгина таъзим қилади. У императорнинг нима хақида гапираётганини унчалик тушунмаётган эди. Умуман олганда Лефевр жанглардагина гапиришга уста эди, жамият орасида ва айниқса императорнинг хузурида у мутлақо гапирмас ва қовун тушириб қўйишдан қўрқар, қандайдир аҳмоқона сўз айтиб қўйишдан ийманарди.
Наполеон ўрнидан туриб кичик стол устидан қутичани олади, қутичанинг ичидан эса пакетга ўралган, шокалад фунтини эслатувчи нарсани Лефеврга узатди ва деди :
- Данциг герцоги ушбу шоколадни олинг.Бу менинг сизга кичик тухфам. Кичик совғалар улкан дўстликни доимо мустаҳкамлайди!
Лефевр такаллуфсиз императорнинг совғасини олади ва уни мундирининг хамёнига солиб қўйгач,жойига бориб ўтиради. Лефевр императорнинг совғасидан хурсанд холда:
- Миннатдорман хазрати олийлари, мен буни госпитальга бераман. Айтишларича шоколад касаллар учун жуда фойдали эмиш.
- Йўқ , – деб кулиб жавоб беради император, – илтимос бу совғани хеч кимга берманг ва уни ўзингизда қолдиринг.Буни
зинхор бировга берманг ўтинаман!
Лефевр императорга миннатдорчилик билдирди ва нонушта давом этади... Маршал уйига қайтиб келгач,Наполеон берган пакетни шошилинч очиб кўради , аммо ипак пакетда шокалад эмас, балки 300 000 франклик ассигнация экан. Бу императорнинг янги герцогга берган совғаси эди. Шундан кейин императорнинг совғалари "Данциг шокалади" деб ном олганди. Чунки Лефевр сир сақлашни билмасди ва императорнинг совғаси хақида барчага мақтаниб гапириб юрарди.
Kanalimizga obuna bo‘ling :
https://t.me/Umumiy_TARIXI