Аёл қандай хилқат биласизми? Билмайсиз!
Турмуш ўртоғимга ёқишим учун нима қилсам экан. Кўчада «чиройли» аёллар кўп. Буларни эса пули.
Ҳа-я, келишларига яхши кўрадиган таомини таёрласам.
Кир, дазмол, кўча-ҳовли, болалар, идиш-товоқ... Хали анча вақтим бор, бир қўлбола манти қилай.
Ойна олдига боришга имкони бўлмай, танқис таом суювчиси кириб келади. Ишданми, чарчаган.
Кун бўйи унинг хаёли билан тиним билмаган аёлга озгина эътибор, ҳа, майли.
Кўчада «чиройли» аёллар кўп.
Нега энди аёл турмуш ўртоғининг кўнглига, катта боласининг дидига, кичигининг эркалигига хуллас ҳаммага ёқиб қолиш учун ҳаракат қилаверади. Оиладаги бошқа хилқатларни айтмадим. Касал қайнона демадим, инжиқ қайнота демадим, гапчи амма, қизини шу ҳовлига келин қилиб беролмаган хола демадим. Қолганини айтмадим.
Вазифаси шуда...денг. Уни жони 40 та денг. Деяверинг.
Сиз бирон марта бўлса ҳам аёлингизга ёқишга ҳаракат қилганмисиз. Уни кўнгил тубидаги бокира туйғусига меҳр берганмисиз? Менга сени омонат берган Роббимга ҳамд деганмисиз.
Касал бўлса ёқмайди. Эҳтиёжини инжиқлик, қалб оғриғини нозиклик, чарчоқларини ожизалик хуллас таърифларингиз кўп.
Бир марта бўлсаям унинг кўзларига қаранг, яхшилаб қаранг. Дунёингиз остин устун бўлгувси ҳайратни кўрмасангиз, одам эмассиз. Кўзларига қарай олишга хақлиман деб билсангиз қаранг! Дош беролсангиз агар унинг кўзларига қаранг!
Сиз англамас дунёни қалбига яшириб олган бу кўзлар, бир куни сизга «ёқиш» туйғусидан толиқиб қолмай туриб, аёлингиз кўзларига қаранг!
Тан олмаймизку, лекин жуда тўғри гаплар!
@Umirqadrli