ҲАЗРАТИ ХОЖА АЛОУДДИН (аттараллоҳумар кададахту)дан қуйидагини нақл қиладилар: «Тангри инояти билан Ҳазрати Хожамиз (қаддасаллоҳу сирраху)нинг муборак нафаслари барокатидан толиблар, кўпинча, биринчи қадамдаёқ муроқаба давлатига мушарраф бўлар эдилар. Агар бу иноят назари ва тарбиятлари зиёда бўлса адам (йўқлик) даражасига етардилар. Агар бу назар бундан зиёда бўлса фано мақомига етишар эдилар. Ўзларидан бутунлай фоний бўлиб, Ҳаққа боқий бўлардилар. Шунда Ҳазрати Хожамиз илтифот қиладилар: «Бу давлат ҳосили воситаси ила ўзидан бутунлай узилиш ва ҳақиқий мақсудга етишиш керак!»
@ULUGLAR_NASIHATII
@ULUGLAR_NASIHATII