Бисмиллахир рохманир рохийм
РЎЗАДОРИМГА.
Бугун сизни бир бор йўқлаб қўяй дедим.
Соғлигингиз, ишларингиз. билай дедим.
Она бўлиб, опа бўлиб, сингил бўлиб.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Раҳмат, мағфират ойи моҳи Рамазон.
Дўзахдан паноҳ ойи моҳи Рамазон.
Ўн икки ой Султони, шоҳи Рамазон.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Рўзғорингиз бутми, йўқми каму кўсти?
Ризқингизни сўраб дуо қилай дўстим.
Танингиз соғ, ишларингиз ҳам дурустми?
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
"Чарчоқ йўқми?"- бермайман бундайин савол.
Рўза чарчаш эмас, балки танга мадор.
Йиғаяпсиз охиратга заҳиралар.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Барака ёғилиб турган саҳарликда.
Фаришталар меҳмон бўлган ифторликда.
Қадр кечаси яширинган ўн кунликда.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Уйқудан воз кечиб тунлар ибодатда.
Кундузлари қўлда Қуръон, тиловатда.
Бунга албат мукофот бор қиёматда.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Биров билиб, биров билмас эҳсон қилиб.
Бу ойга зеб бермоқдасиз закот бериб.
Етим, бемор, ночорлардан хабар олиб.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Йўқдир ғийбат, уят сўзлар, сўкиш, қарғиш
Йўқдир дилозорлик, жанжал, гуноҳ, уруш.
Нафсларни ислоҳ қилиб, қўймасдан бўш.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Рўзғорларни бутлаб қўйган ўғилларим.
Хизмат қилган қиз, келинлар- ойдинларим.
Ажру савоб олаётган азизларим.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Бу ой кўплаб дуо қилинг, Унга етар.
Фаришталар дуоларни дарҳол элтар.
Инша Аллоҳ. Сизни бешак Райён кутар.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Oйсулувхон дуо қилар, сиз Амийн денг.
Келаси йил Маккада ифторлик қилинг.
Масжид ул Ҳарамда дуоларни ўқиб.
Байтуллоҳга қараб Зам зам сувин ичинг.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Она бўлиб, опа бўлиб, сингил бўлиб.
Рўзадорим, сиздан хабар олай дедим.
#шеър
🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️
。゚゚・。・゚゚。
゚。реакция қолдиринг💕
゚・。・
Улашинг, Кузатинг ва Яқинларингизни таклиф қилинг 🔜 Фойдали канал ➖⬇️
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
@UDDABURON_AYOLLAR
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
@SARAMASLAHATLAR
РЎЗАДОРИМГА.
Бугун сизни бир бор йўқлаб қўяй дедим.
Соғлигингиз, ишларингиз. билай дедим.
Она бўлиб, опа бўлиб, сингил бўлиб.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Раҳмат, мағфират ойи моҳи Рамазон.
Дўзахдан паноҳ ойи моҳи Рамазон.
Ўн икки ой Султони, шоҳи Рамазон.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Рўзғорингиз бутми, йўқми каму кўсти?
Ризқингизни сўраб дуо қилай дўстим.
Танингиз соғ, ишларингиз ҳам дурустми?
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
"Чарчоқ йўқми?"- бермайман бундайин савол.
Рўза чарчаш эмас, балки танга мадор.
Йиғаяпсиз охиратга заҳиралар.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Барака ёғилиб турган саҳарликда.
Фаришталар меҳмон бўлган ифторликда.
Қадр кечаси яширинган ўн кунликда.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Уйқудан воз кечиб тунлар ибодатда.
Кундузлари қўлда Қуръон, тиловатда.
Бунга албат мукофот бор қиёматда.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Биров билиб, биров билмас эҳсон қилиб.
Бу ойга зеб бермоқдасиз закот бериб.
Етим, бемор, ночорлардан хабар олиб.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Йўқдир ғийбат, уят сўзлар, сўкиш, қарғиш
Йўқдир дилозорлик, жанжал, гуноҳ, уруш.
Нафсларни ислоҳ қилиб, қўймасдан бўш.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Рўзғорларни бутлаб қўйган ўғилларим.
Хизмат қилган қиз, келинлар- ойдинларим.
Ажру савоб олаётган азизларим.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Бу ой кўплаб дуо қилинг, Унга етар.
Фаришталар дуоларни дарҳол элтар.
Инша Аллоҳ. Сизни бешак Райён кутар.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Oйсулувхон дуо қилар, сиз Амийн денг.
Келаси йил Маккада ифторлик қилинг.
Масжид ул Ҳарамда дуоларни ўқиб.
Байтуллоҳга қараб Зам зам сувин ичинг.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Она бўлиб, опа бўлиб, сингил бўлиб.
Рўзадорим, сиздан хабар олай дедим.
#шеър
🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️
。゚゚・。・゚゚。
゚。реакция қолдиринг💕
゚・。・
Улашинг, Кузатинг ва Яқинларингизни таклиф қилинг 🔜 Фойдали канал ➖⬇️
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
@UDDABURON_AYOLLAR
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
@SARAMASLAHATLAR