ТАКСИЧИЛИККА КАСБ ДЕБ ҚАРАЙДИГАН ЗАМОН КЕЛМАДИМИ?Дунёдан одамлар ўзи ёқтиргани учун минглаб балки миллионлаб касбларни яратган. Уларнинг ҳар бирини ўзига яраша сири, машаққати бор. Таксичилик ҳам ана шундай. Бу иш ҳам шунчаки киракашлик эмас балки моҳирлар касби. Чунки сиз турли хил инлар билан ишлайсиз. Масалан Докторнинг олдига дардман одам боради, у мижозининг қай аҳволда келаётганини билиб унга муомала қилади, ёки банкирнинг олдига пулга эҳтиёжи бор одамгина келиши табиий. Бироқ Таксичининг машинасига минг одамнинг руҳияти бутунлай бегона. Баъзисига битта гапирсангиз камлик, яримта гапирсангиз кўплик қилади. Демак бу касбда ишлаш оғир, айниқса уйимиз остонасидан бир кун ҳам муаммосиз чиқолмаётганимиз бугунги кунда.
Яқинда чет элда таксичилик фаолияти ҳақида қизиқ маълумот ўқидим. У ерда уларнинг ўз жамияти бўларкан. 20 ёшида ишга кирган одам пенсияга ҳам чиқмасдан шу жамиятнинг ишчиси бўлиб қолавераркан. Ана шундай моҳир ўз ишини севган инсонлар ишлагани учун таксичилик касбига ҳавас ҳам орттар экан. Ҳаттоки уларнинг ўзларигагина хизмат қиладиган бекатлари, кафелари фаолият юритаркан.
Мени яна шу мавзуни кўтаришимга бугун сабаб бўлган воқеа аслида бу бўлди:
Эрталаб ишга келиш учун онлайн такси буюртма қилдим. Бироздан кейин менга ҳайдовчи алоқага чиқиб ҳозир ҳокимият биноси олдида эканлигини айтди. Тўғриси бундай РОСТГЎЙ таксичини биринчи учратишим эди. (Тўғрисини айтинг сизга қачон таксичи мана бу ердаман деб очёт берган😂) . Кайфиятим кўтарилди. Бир одам эрталабдан мени алдамагани учун ‼️
Уларнинг исми Мўйдинжон ака экан.
Улар таксичиликни ўзларига касб деб билганлари учун мижозларига ана шундай "ҳуқуқ"ни берар эканлар.
Тўғриси кўпинча такси ва такси хизматидан унинг нархи ошишини қоралаб кўп ёзаман. Энди ўйласам бу хизматга ҳам ҳам адашиб шунчаки пул топиш учун кираётганлар кўп экан. Аслида касбга ўшалар доғ туширяпти.
👉
https://t.me/Uchquduq_24