23.11.2024 йил куни Учкўприк тумани ИИБ ЖКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Х.С ғаразли ва бошқа паст ниятда, осон йўл билан даромад орттириш мақсадида, ўзи қоравул бўлиб ишлаб келаётган Бувайда тумани худудида жойлашган трактор омборида фохишахона ташкил қилиб, тезкор тадбир иштирокчиси О.Ш ва Қ. Сни 100.000 сўм эвазига жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб, пулларни олган вақтида далил ашё билан ушланган. Ўтказилган тезкор тадбир давомида, фукаро Х.Сдан тадбир иштирокчиларига тақдим этилган 100.000 сўм миқдорида пул маблағлари текшириб кўришлик учун холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ катта суриштирувчиси, майор А.А. Тўхтасинов Х.Сга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган
Учкўприкликларга қўшилинг👇🏻
https://telegram.me/joinchat/Ov4da4yIWco2MjUy
Учкўприкликларга қўшилинг👇🏻
https://telegram.me/joinchat/Ov4da4yIWco2MjUy