Нарпайда истеъмолга яроқсиз 3018 дона алкогол маҳсулотлари йўқ қилинди
Мажбурий ижро бюроси Нарпай туман бўлимининг иш юритувига жиноят ишлари бўйича Нарпай тумани судининг 2025 йил 7 январдаги ижро варақасига асосан жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган, департаментнинг туман бўлимида сақланаётган 3018 дона жами 22 турдаги истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари тегишли тартибда йўқ қилиш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.
Мазкур ижро ҳужжатлари бўйича 2025 йил 19 февралда ижро тайинланиб, Нарпай тумани ҳудудида жойлашган марказий чиқиндихонаси ҳудудида, МИБнинг Самарқанд вилоят бошқармаси, тегишли соҳа ходимлари ҳамда холислар иштирокида ижро ҳужжатида кўрсатилган далилий ашё сифатида олинган мол-мулклар синдириш ва қўмиб ташлаш йўли билан йўқ қилинди.
Обуна бўлинг👉 @Urgut_Ahli