Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Уч томонлама комиссия мажлиси бўлиб ўтди
Бугунги кунда мамлакатимизда Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича Республика уч томонлама комиссиясининг ўрни сезиларли даражада ортиб бормоқда. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига кўра меҳнат соҳасига алоқадор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари айнан мазкур комиссия фикрини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши амалиётга жорий этилди. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори, меҳнат шартномаларининг намунавий шакллари, табиий-иқлим ва турмуш шароити ноқулай бўлган ҳудудлар рўйхати, касбий стандартларни ишлаб чиқиш тартиби, ходимларнинг алоҳида тоифалари меҳнатини тартибга солиш, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаларидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шулар жумласидандир. Бунда ходимлар ва иш берувчиларнинг манфаатлари инобатга олинмоқда.
Мазкур комиссиянинг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида ижтимоий-меҳнат соҳасига оид долзарб масалалар муҳокама этилди.
Муҳаббат Ўрмонбекова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати раҳбари