Адолат тантана қилди! Тўрткўллик ҳайдовчи "ақлдан озган" светофор туфайли ёзилган жаримани судда бекор қилдирди!Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тўрткўлнинг Тошкент ва мустақиллик кўчалари кесишмасида светофорнинг ғалати ишлаши, яъни бир вақтда яшил ва қизил чироқларнинг ёниши ҳақида пост ёзган эдик. Ўшанда кўплаб ҳайдовчилар бундай вазиятда ЙПХ ходими томонидан тўхтатилиб, жаримага тортилиши мумкинлиги ҳақида хавотир билдирганди.
Хушхабар шуки, бир нафар фуқаро айнан шу ҳолат туфайли ёзилган жаримага норозилик билдириб, судга мурожаат қилди ва адолат тантана қилди!
Суднинг қарорига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ИИББ ЙҲХБ инспекторининг қарори бекор қилинди. Суд, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128*-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд эмаслигини эътироф этди ва маъмурий ишни МЖтКнинг 271-моддаси 1-бандига асосан тугатди.
Бу шуни англатадики, агар светофорда аниқ носозлик бўлса ва бу ҳайдовчининг айби билан содир бўлмаган бўлса, ЙПХ ходими жарима ёзишга ҳақли эмас. Бу воқеа бошқа ҳайдовчилар учун ҳам яхши сабоқ бўлиши керак. Агар сиз ҳам шунга ўхшаш ноҳақликка дуч келсангиз, ўз ҳуқуқларингизни талаб қилишдан қўрқманг!
Каналга уланиш:
@Turtkul24news