БУ УМР, БУ ҲАЁТ..
Ҳар бир кун аслида янги мўжиза,
Тонг отар ва яна тунги сукунат.
Бизлар бир бандамиз фақат ожиза,
Кимдадир пок имон, кимда хусумат.
Кимлардир савобга қўл урса кимдир,
Нуқул гуноҳларга ботиб боради.
Авф этгувчи ўзи Раҳмон Раҳиймдир,
Гуноҳу, савоблар ортиб боради.
Инсонни яратган бу Қодир Аллоҳ,
Юракка имонни, ишқни жойлаган.
Миямиз ҳар хавфдан этади огоҳ,
Нафсни виждонга ипсиз боғлаган.
Қаранг мўжизанинг ўзимиз асли,
Ҳаммамиз бандамиз, Одамнинг насли.
Негадир, кимгадир паст назар ташлаб,
Эссиз ўтиб кетар, бу умр фасли.
Кимдир бой, кимнидир обрўси баланд,
Ҳасад кемиради ич этингизни.
Уйингиз томи ҳам бўлсин сарбаланд,
Қўшнидан бурасиз терс юзингизни.
Бу умр, бу хаёт шундоқ ҳам ўтар,
Худо ҳоҳламаса ўлмайсиз ҳатто.
Биз билан савоблар, гуноҳ ҳам кетар,
Фақат қабримизда қоламиз танҳо.
✍ Қирғизова Маъсуда
Каналга уланиш:
https://t.me/Toy_bob_sherlar
Ҳар бир кун аслида янги мўжиза,
Тонг отар ва яна тунги сукунат.
Бизлар бир бандамиз фақат ожиза,
Кимдадир пок имон, кимда хусумат.
Кимлардир савобга қўл урса кимдир,
Нуқул гуноҳларга ботиб боради.
Авф этгувчи ўзи Раҳмон Раҳиймдир,
Гуноҳу, савоблар ортиб боради.
Инсонни яратган бу Қодир Аллоҳ,
Юракка имонни, ишқни жойлаган.
Миямиз ҳар хавфдан этади огоҳ,
Нафсни виждонга ипсиз боғлаган.
Қаранг мўжизанинг ўзимиз асли,
Ҳаммамиз бандамиз, Одамнинг насли.
Негадир, кимгадир паст назар ташлаб,
Эссиз ўтиб кетар, бу умр фасли.
Кимдир бой, кимнидир обрўси баланд,
Ҳасад кемиради ич этингизни.
Уйингиз томи ҳам бўлсин сарбаланд,
Қўшнидан бурасиз терс юзингизни.
Бу умр, бу хаёт шундоқ ҳам ўтар,
Худо ҳоҳламаса ўлмайсиз ҳатто.
Биз билан савоблар, гуноҳ ҳам кетар,
Фақат қабримизда қоламиз танҳо.
✍ Қирғизова Маъсуда
Каналга уланиш:
https://t.me/Toy_bob_sherlar