ДУНЁ.
Адолат излаган йўлларда сарсон,
Арзимни тинглагин хўпми эй, дунё.
Тилимга сўз келди айтайин шу он,
Ростингдан ёлғонинг кўпми эй, дунё.
Етим хаққидан ҳам қўрқмасларинг бор,
Хижолат ҳам бўлмас,қилмайди ҳам ор,
Кўз ёшин оқизиб мискинни хор-зор,
Мардингдан номардинг кўпми эй, дунё.
Балолар ёғилар ночор бошига,
Пулдорлар келади тайёр ошига,
Бир куни борарку Эгам қошига,
Тайёрга айёринг кўпми эй, дунё.
Бемеҳр бўлишди, дўсту яқин ҳам,
Билмадим оқибат топдими барҳам,
Жиянлар йўқламас борми деб тоғам,
Меҳрингдан айт қахринг кўпми эй, дунё.
Оқилинг пастдаю нодон тўрида,
Фозил дарди тўла қалбин қўрида,
Бўрилик шашти ҳам йўқдек бўрида,
Бўридан шоқолинг кўпми эй, дунё.
✍ Фозил Икром.
🍁•┈┈┈••✦🍃💔 🕊✦••┈┈┈•🍁
👉https://t.me/Towken_24new
❄️•┈┈┈•• ✦🕊💔 🍃✦••┈┈┈•❄️
Адолат излаган йўлларда сарсон,
Арзимни тинглагин хўпми эй, дунё.
Тилимга сўз келди айтайин шу он,
Ростингдан ёлғонинг кўпми эй, дунё.
Етим хаққидан ҳам қўрқмасларинг бор,
Хижолат ҳам бўлмас,қилмайди ҳам ор,
Кўз ёшин оқизиб мискинни хор-зор,
Мардингдан номардинг кўпми эй, дунё.
Балолар ёғилар ночор бошига,
Пулдорлар келади тайёр ошига,
Бир куни борарку Эгам қошига,
Тайёрга айёринг кўпми эй, дунё.
Бемеҳр бўлишди, дўсту яқин ҳам,
Билмадим оқибат топдими барҳам,
Жиянлар йўқламас борми деб тоғам,
Меҳрингдан айт қахринг кўпми эй, дунё.
Оқилинг пастдаю нодон тўрида,
Фозил дарди тўла қалбин қўрида,
Бўрилик шашти ҳам йўқдек бўрида,
Бўридан шоқолинг кўпми эй, дунё.
✍ Фозил Икром.
🍁•┈┈┈••✦🍃💔 🕊✦••┈┈┈•🍁
👉https://t.me/Towken_24new
❄️•┈┈┈•• ✦🕊💔 🍃✦••┈┈┈•❄️