Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Эл кўзига тақво қилиб яшаймиз,
Аслидачи, иғво қилиб яшаймиз.
Арзимаган гап сўзларни ортидан,
Дил синдириб, ғавғо қилиб яшаймиз.
Мусулмон деб айтилгандир зотимиз,
Мўмин бўлиб ўтмас лек ҳаётимиз.
Мунофиқдир асли бизнинг отимиз,
Отимизга даъво қилиб яшаймиз.
Аччиқ сўзни сўзладим кўп ўйламай,
Юрар эдим ҳақиқатдан куйламай.
Хўжаманда, айниб қолибман билмай,
Ибодатга ҳаво қилиб яшаймиз.
Хўжа Дониёр
Аслидачи, иғво қилиб яшаймиз.
Арзимаган гап сўзларни ортидан,
Дил синдириб, ғавғо қилиб яшаймиз.
Мусулмон деб айтилгандир зотимиз,
Мўмин бўлиб ўтмас лек ҳаётимиз.
Мунофиқдир асли бизнинг отимиз,
Отимизга даъво қилиб яшаймиз.
Аччиқ сўзни сўзладим кўп ўйламай,
Юрар эдим ҳақиқатдан куйламай.
Хўжаманда, айниб қолибман билмай,
Ибодатга ҳаво қилиб яшаймиз.
Хўжа Дониёр