“БАЙТҚЎРҒОН – ПАРКЕНТ” ЭЛЕКТРЛАШТИРИЛГАН ТЕМИР ЙЎЛ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ
Бугун Тошкент вилоятининг Паркент туманида “Байтқўрғон – Паркент” оралиғида электрлаштирилган темир йўл линиясининг қурилиши бошланишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Лойиҳа бўйича “Байтқўрғон – Паркент” электрлаштирилган темир йўли умумий узунлиги 23,8 километрдан иборат бўлади. Янги йўналишни лойиҳалаш ишлари “Боштранслойиҳа” акциядорлик жамияти, қурилиш ишлари эса темирйўлчи мутахассислар томонидан амалга оширилади.
Лойиҳа доирасида 2 та ажратиш пункти, 4 та кўприк, 2 та йўл ўтказгич, 1 та тунел туридаги йўл ўтказгич, 78 та сув ўтказиш иншооти, 7 та автомобиль йўли ва темир йўли кесишмаси қурилиши режалаштирилган.
Ушбу янги лойиҳа якунига етиб, фойдаланишга топширилгач Паркент туманининг тоғли сўлим гўшаларига ташриф буюрувчилар, айниқса, сайёҳлар оқими сезиларли даражада ортишига замин яратилади.
Расмий саҳифаларимиз 👇 👇
🕊 Telegram 🥈 Facebook 🥉Instagram