🕌 Таровеҳ намози учун бериладиган мукофотлар.
Таровеҳ намози Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Рамазонда доим адо қилиб юрган суннатларидан ҳисобланади.
Таровеҳни фақат ушбу ойда амалга ошириш мумкин, шунинг учун ҳам унда Аллоҳ Таолонинг марҳамати борки, уни адо этган мусулмон ўз Роббисига янада яқинлашиш имконига эга бўлади.
Пайғамбаримиз ўз ҳадисларида таровеҳ намозининг фазилати ва мукофотлари ҳақида бундай деганлар:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазон ҳақида “Ким унда иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади” деганларини эшитдим”. (Бухорий, Муслим, Термизий, Ибн Можа, Насаий ва Абу Довуд)
Бир куни пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) олдиларига бир киши келиб: “Эй Аллоҳнинг расули, Сиз мен Аллоҳдан ўзга ибодат қилишга лойиқ Зот йўқ эканлигига ва Сиз Унинг пайғамбари эканлигингизга имон келтиришимни, намозларимни адо этишимини, закот беришимни, рўза тутишимни ва Рамазон кечаларида ибодат учун қоим бўлишимни биласизми?!” – деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бундай дедилар: “Кимки шу ҳолда вафот этса, Жаннатда сиддиқлар ва шахидлар орасида бўлади!”. (Ал-Баззор, Ибн Хузайма, Ибн Хиббон)
Али ибн Абу Толибдан ривоят қилинади: Бир куни мен Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) таровеҳ намозининг фазилати ҳақида сўрадим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бундай жавоб бердилар:
🌹 “Кимки таровеҳ намозини 1 – кеча ўқиса, Аллоҳ Таоло унинг гуноҳларини мағфират қилади.
🌹 Агарда 2 – кеча ҳам адо этса, Аллоҳ Таоло ҳам унинг, магар мусулмон бўлсалар ота – онасининг ҳам гуноҳларини кечади.
🌹 3 – кечада ҳам ўқиса, фаришталар Аршда “Ҳақиқатда Пок ва Буюк бўлган Аллоҳ олдинги гуноҳларингни авф этсин” деб дуо қилади.
🌹 Агар 4 – кечада ҳам ўқиса – Аллоҳ Таоло унга Таврот, Инжил, Забур, Қуръонни ўқиган кишининг савобига тенг мукофот беради.
🌹 5 – кечада ҳам ўқиса – Аллоҳ Таоло уни Маккадаги Масжидул Харом, Мадинадаги Масжидул Набавий ва Қуддусдаги Масжидул Ақсода намоз ўқиганлик баробарида ажр билан мукофотлайди.
🌹 6 – кечадагисига эса – Аллоҳ Таоло Байтул Маъмурда (Каъбанинг тепасида, самода нурдан яратилган кўринмас жой, у ерда фаришталар доимий тавоф қилишади) тавоф қилганга тенг савоб беради. Ва Байтул Маъмурнинг ҳар бир тоши ва ҳатто лойи Аллоҳ Таолодан ушбу инсоннинг гуноҳларини мағфират қилишини сўрайди.
🌹 Агар 7 – кечада ҳам ўқиса – у Фиръавн ва Хомонга қарши курашган Мусо пайғамбар ваЕ унинг тарафдорлари даражасига етади.
🌹 8 – кеча учун – Қодир Аллоҳ унга Иброҳим Пайғамбар даражасини беради.
🌹 9 – кеча адо қилса – Аллоҳ Таолонинг яқин қули бўлган инсонларнинг ибодати билан тенглаштирилади.
🌹 10 – кечадагисига эса – Аллоҳ Таоло ризқига баракот беради.
🌹 11 – кечада ҳам таровеҳ намозини ўқиган киши – бу дунёни бола она қорнини тарк қилганидай тарк этади.
🌹 Агарда 12 – кечада ҳам адо этса – Маҳшар куни бу инсон қуёшдай нур сочган юз билан келади.
🌹 Агар 13 – кунда ҳам ўқиса – барча офатлардан омонда бўлади.
🌹 14 – куни ўқиса – фаришталар бу инсон таровеҳ намозларини ўқиганлигига гувоҳлик беришади ва Қиёмат куни Аллоҳ Таоло уни мукофотлайди.
🌹 15 – куни ҳам адо этса – уни фаришталар мақтайди, шу жумладан Арш ва Курсийнинг соҳиблари ҳам.
🌹 Агар 16 – кечада ўқиса – Аллоҳ Таоло уни Жаҳаннамдан озод қилади ва унга Жаннатни инъом этади.
🌹 17 – кечада ҳам ўқиса – Аллоҳ Таоло Ўзининг ҳузурида буюк даражот беради.
🌹 18 – кечадаги адо қилингани учун – Аллоҳ Таоло “Эй, Аллоҳнинг қули! Мен сендан ва ота – онангдан мамнунман” деб чорлайди.
🌹 Агар 19 – кечада ҳам ўқиса – Аллоҳ Таоло унинг даражасини Фирдавс Жаннатигача юксалтиради.