🇺🇸
Доналд Трамп инаугурация нутқини сўзладиАҚШ президентининг нутқидан асосий иқтибослар:
◾️ Американинг "Олтин асри" ҳозирдан бошланади;
◾️ Америка тез орада олдингидан ҳам буюк, қудратли ва ажойиб мамлакатга айланади;
◾️ Менинг ҳаётим суиқасддан бекорга сақлаб қолинмади. Худо мени Американи янада буюк давлатга айлантиришим учун асраб қолди;
◾️ Сўнгги саккиз йил ичида мен АҚШ тарихидаги барча президентларга нисбатан кўпроқ синов ва муаммоларга дуч келдим;
◾️ Бугундан бошлаб, бизнинг мамлакат бутун дунёда энг ҳурматга сазовор давлатга айланади. Биз барча давлатларнинг ҳавасини уйғотамиз ва ҳеч кимнинг биздан фойдаланишига йўл қўймаймиз;
◾️ Суверенитетимиз ўзимизга қайтарилади, хавфсизлигимиз тикланади;
◾️ Америка таназзули бугундан тўхтайди;
◾️ Бизда ўз чегаралари ва фуқароларини ҳимоя қила олмайдиган, бошқа мамлакатларни ҳимоя қилиш учун пул сарфлайдиган ҳукумат бор эди;
◾️ Адлия вазирлиги ва ҳукуматнинг "қурол сифатида қўлланилишига" чек қўйиб, адолат мувозанатини тиклайман;
◾️ Жамиятимизнинг қора танлилар ва испан тилида сўзлашувчи вакилларига менга билдирган ишончи ва қўллаб-қувватлови учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сизларнинг овозларингизни эшитдим ва уларни унутмайман;
◾️ Жанубий чегарамизда фавқулодда ҳолат режими жорий этаман. Ноқонуний чегарадан ўтишларга чек қўйилади. Барча ноқонуний мигрантлар келган жойига қайтарилади;
◾️ Наркокартеллар "террорчи ташкилотлар" деб эълон қилинади;
◾️ Энергия ресурсларини қазиб чиқаришни рағбатлантириш учун АҚШда энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат режимини жорий қиламан. Биз бутун дунёга Америка энергиясини экспорт қиламиз. Биз яна бой мамлакатга айланамиз ва бунинг учун ер остидаги "суюқ олтин" ёрдам беради. Биз янги "яшил битим"га чек қўямиз;
◾️ Савдо тизимимизни қайта ташкил этишни бошлайман, бу Америка ишчилари ва оилаларини ҳимоя қилади. Бошқа мамлакатларни бойитиш учун ўз фуқароларимиздан солиқ олиш ўрнига, бошқа давлатлардан савдо божларини олиб, ўз фуқароларимизни бойитамиз;
◾️ АҚШга сўз эркинлигини қайтариш ва давлат цензурасини тўхтатиш ҳақида фармон чиқараман;
◾️ Бугундан бошлаб, АҚШнинг расмий сиёсатида фақат икки жинс — эркак ва аёл жинслари тан олинади;
◾️ Мен тинчликпарвар инсонман. Ҳозирда давом этаётган урушларни тугатаман. АҚШнинг қудрати барча урушларни тўхтатишига ва дунёга янги бирдамлик руҳини олиб келишига ваъда бераман;
◾️ Мени саъй-ҳаракатларим натижасида инаугурациядан бир кун олдин, ҲАМАС томонидан гаровга олинган Исроил фуқаролари озод қилинди ва Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режими кучга кирди;
◾️ АҚШ Мексика кўрфазини Америка кўрфази деб, Денали тоғини эса Мак-Кинли тоғи деб қайта номлайди;
◾️ Дунёдаги энг қудратли армияни ташкил этиш ниятидаман. Бироқ энди АҚШнинг ҳарбий муваффақияти фақат жанглардаги ғалабалар билан эмас, балки олди олинган урушлар билан ҳам ўлчанади;
◾️ Биз Панама каналига эгалик қилиш ҳуқуқини қайта тиклаймиз;
◾️ Бизнинг байроғимиз Марс сайёрасида ўрнатилади;
◾️ Америка ҳудуди янада кенгаяди. Бобокалонларимиз океанларни кесиб ўтган, чўлларни босиб ўтган, улкан тоғларни эгаллаган, коинотни забт этган ва атомни парчалаган. Америка қила олмайдиган нарса йўқ;
◾️ Америка халқи икки жаҳон урушини ғалаба билан якунлаган, фашизм ва коммунизмни енгган, энди эса тарихдаги тўрт энг буюк йил остонасида турибди.
👉 @Tezkorxabar_official ⚡️