🇺🇸🇬🇷🇺🇦🇷🇺 Трамп Грециянинг Александруполис шаҳрида жойлашган NATО ҳарбий базасини ёпмоқда
Бу ҳақда Грециянинг "Демократия" газетаси хабар берди. Ушбу база Украинага қурол етказиб бериш логистикасида муҳим рол ўйнаган.
Нашр хабарига кўра, АҚШ президенти “Путин ва Эрдўғаннинг қўшма талабини қондириш орқали” ўз иттифоқчиси, Греция бош вазирининг “ҳафсаласини пир қиляпти”.
Ушбу база АҚШ ва NATO томонидан Шарқий Европага қўшинлар ташиш учун фойдаланилган.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Ғарб оммавий ахборот воситалари Трампнинг Европадаги АҚШ қўшинлари сонини қисқартириш режалари ҳақида кўп ёзмоқда. Аммо Трампнинг маъмурияти бу каби режаларни тасдиқлагани йўқ.