Бир ой сабр қилиб рўза тутиб яна қўшимча олти кун сабр билан рўза тутсак йил бўйи рўза тутганлик савобини оламиз. Бу мени гапим эмас ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Рамазон ойи рўзасини тутиб, унга қўшимча тарзда шаввол ойида олти кун рўза тутган киши йил бўйи рўзадор бўлган кабидир” (Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).