Башар Асад Россияга 4 та самолётда нималарни олиб қочгани маълум бўлди
Суриянинг ҳокимиятдан ағдарилган президенти Башар Асад Россияга қочганида ўзи билан тўртта самолётда пул ва қимматбаҳо буюмларни олиб кетган. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Сурия собиқ раҳбарини эвакуация қилиш бўйича махсус операция (россия билан) давомида 500 минг долларга яқин нақд пул, тасвирий санъат намуналари, муҳим ҳужжатлар, шунингдек, махфий маълумотларга эга ноутбуклар ва қаттиқ дисклар олиб чиқилган.
Агентлик маълумотларига кўра, эвакуация Embraer Legacy 600 самолётида амалга оширилган. Парвозларни кузатиш тизимига кўра, Асад режими қулашидан икки кун аввал авиалайнер Дамашқ ва Абу-Даби ўртасида бир неча парвозларни амалга оширган.
Ўтган йилнинг 6 декабрь куни самолёт Башар Асад оиласи аъзолари билан пул, тасвирий санъат ва ҳайкалтарошлик буюмларини олиб, икки марта парвоз қилган. 7 декабрь кунги рейсда банкноталар билан тўлдирилган қора сумкалар, шунингдек, молиявий ҳисоботлар, корпоратив ва кўчмас мулк маълумотлари, банк ўтказмалари ва оффшор ҳисоблари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон қурилмалар олиб кетилган.
2025 йил март ойида Суриянинг муваққат раҳбари Аҳмад аш-Шара Россия раҳбаридан Башар Асадни судга топширишни талаб қилди