ҒИЖДУВОН ЖАНГИ.
Ғиждувон жанги-Убайдуллахон ва Сафавий қизилбошилари ўртасида бўлган жанг. 1512-йил 12-ноябрда Сафавийлар шоҳи Исмоил Шайбонийларга қарши Нажми Соний бошчилигида 60 минг кишилик қўшинни жўнатади.1512-йил куз фаслида Нажми Соний Қарши шаҳрини қўлга олади ва 15 минг тинч фуқарони қатл эттиради,сўнг Ғиждувон шаҳрини қамал қилишга киришади.
Убайдуллахон,Жонибек султон, Кўчкунчихон ва Темур Султон Миёнқолга чекиниб ҳал қилувчи жангга тайёргарлик кўришади. Туркистон шаҳридан етиб келган Убайдуллахоннинг устози Мир Араб унга жанг олдидан кўрсатмалар беради ва қўшинни руҳлантириб, Ғиждувон устига юриш бошлайди. Убайдуллахон 1512-йил 12-ноябрда Ғиждувон яқинидаги Заронгари қишлоғида Нажми Соний қўшини устига тўсатдан ҳужум қилади. Ғиждувон жангида Убайдуллахон бошчилигидаги қўшин Нажми Соний раҳбарлигидаги ҳарбий кучларни "тоълғама" усулида енган. Нажми Соний ҳатто кийимини кийишга ҳам улгурмай отга ўтириб қочаётганида Убайдуллахон жангчилари томонидан ўраб олинган ва Убайдуллахон буйруғи билан қатл этилган.
60000 кишилик Қизилбошлилар қўшинидан фақат озгинаси Эронга қайтган.
https://t.me/Tarix_Ilm_Nuri