Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ШЕЪРИЯТ
ТАВБА
Мусулмонлар, замон уятли бўлди, Ҳалол арзон, ҳаром қийматли бўлди.
Қуръон ўқиганга қулоқ солмаслар, Шайтонлар семириб, қувватли бўлди.
Ҳаром билан ҳариш тутди жаҳонни, Бузғунчи фосиқлар ҳайбатли бўлди.
Аллоҳни эслатсанг, мунофиқ, жоҳил - Сенга қарши ўн минг ҳужжатли бўлди.
Шогирд устозига ақл ўргатар, Ўғил ота билан иззатли бўлди.
Фақирлар кибрли, кекса енгилтак, Пойгакдаги машшоқ ҳурматли бўлди.
Пайғамбар ўрнига номзод «муллалар», Бу халқнинг бошига заҳматли бўлди.
Расулнинг мероси эгасиз қолиб, Бесуннатлар бугун «суннатли» бўлди.
Юнус, кел, тавба қил, ошиқ иши шу, Тавба қабул бўлса не бахтли бўлди!
© Юнус Эмро
© Таржимон Маҳбубий