📝Укамни сотаман...
Яқиндагина бўлган бу воқеани менга яқинда бир яқин дўстимиз сўзлаб берди.
Воқеа Андижон вилоятининг Асака туманида бўлган.
Бир дўстимиз бўлар эди. Жуда абжир, юрса оёғидан ўт чақнайдиган, кўчада ўз ўрнига эга бир сўзли, бақувват йигит эди. Уни хатто ёши катта одамлар:
-Бу хатто қарғани оғзидан ёнғоғини тортиб олган деб кулишар эди.
Бунга сабаб дўстимиз хақиқатдан болалик пайтида кўчадаги сим ёғоч устида ёнғоқ чақаётган қарғани тош билан мўлжалга олиб, уни чўчитиб хайдаб юбориб, оғзидаги ёнғоғини ўлжа қилиб олиб, ўзи чақиб еган экан. Буни ўша пайтда одамлар кўриб роса кулишган экан.
Хуллас ўша дўстимиз кўринмай қолди. Кейин эшитсам жигар серрози билан оғриб, тўшакка михланиб қолган экан. Кўргани бордим. Эшикдан киришим билан онаси мени кўриб йиғлаб юборди. Она бечора эндигина ўғлини бахту камолини кўраман деганда, роса куч қувватга тўлган пайти, тўшакка михланиб қолганидан эзилса керакда. Бечора чорасиз қолган она менга роса дардини тўкиб йиғлади. Ўзиям тўлиб кетган экан. Уни устига дўстимизни даволатиш учун Хиндистонга операция қилдиришга олиб боришлари керак эканини, бунга маблағлари йўқлиги, ўғлининг эса кундан кунга сўлиб бораётгани, докторлар операция қилинмаса нари борса уч ой яшаши мумкин дейишганини айтиб, бечора она кўз ёшларини тўкди.
Кейин ичкарига кирдим. Бақувват, юрса ерни тешадиган дўстимдан асар ҳам қолмабди. Дард одамни кемиради дегани рост экан. Ранглари ҳам бир ахвол. Уни кўриб юрагим шув этиб кетди. Жаранглаган овози ҳам паст, хорғин. Ёниб турадиган кўзларида умиддан нишон кўринмайди. Ҳам жисман ҳам руҳан таслим бўлган, унинг гап сўзларидан сўнги кунларини яшаётган одамдек хис қилдим. Илгари ҳар сухбатда қиладиган хазиллари, кулиб туриб гапиришлари, бирор бир музокара ва мухокамаларда дангал гапириб, қарорида қаттиқ туриб, сўзининг ўткирлигидан асар ҳам қолмаган эди.
Унга мен у ёқ, бу ёқдан гапириб кўнглини ўзимча кўтргандек бўлдим. Бу орада уни икки ўғилчаси бизни ёнимизга ўйнаб кириб қолишди. Каттаси 4-5 ёшларда, укаси эса 2 ёшлар чамаси жуда ширин бола эди. Мен катта ўғилчасини ҳар кўрганимда у билан хазил қилиб, - Мана машинани калити ол! Ўрнига укангни берасан майлими?- дер эдим. У бўлса ростдан айтаяпти деб ўйлаб -Йўқ мен укамни бермайман дерди.
Бу сафар ҳам мен унга одатдагидек;
- Мана болам мана машинани калити ол! Ўрнига укангни берасан майлими?- дедим.
У бўлса ўйланиб туриб, калитни қўлимдан олди. Укасини бўлса мени олдимга олиб келди. Мен унга:
- Ие, укангни менга бериб юборасанми ростдан ҳам дедим. У менга тикилиб туриб:
- Тоға, Мен укамни сотмайман. Лекин хозир бизда пул йўқ экан. Машинангизни сотиб, дадамни даволатаман. Укам майли сиз билан яшаб туради. Уни хафа қилманг фақат. Катта бўлганимда ўзим сизга каптивангиз ўрнига янги каптива олиб бераман. Ўшанда укамни олиб келиб яна бирга яшайверамиз. Бизга хозир дадам керак. Ойим ҳар куни йиғлаб дуо қиляпти. Мен ҳам дуо қиляпман дадам тузалиб кетсин деб калитни махкам ушлаганча югуриб чиқиб кетди. Мен 4-5 ёшли боланинг оғзидан чиққан сўзларга хайрон қолдим. Дўстимга қарасанг қўллари билан кўзларини тўсиб йиғлаётган экан. Тўғриси ўзим ҳам таъсирланиб кўзимдан ёш чиқиб кетди. Дўстимга нима дейишни билмай, ҳамма нарсани ечими бор, кўп сиқилма, албатта кун келиб ҳаммаси яхши бўлиб кетади дея олдим холос. Дунёда қанча ота қанча фарзандлар бор. Лекин ақлини топиб, қўлида дунёси мўл бўлган ақлсиз фарзанлар ҳам борки, улар шу болакайнинг тола сочичалик ҳам эмаслар.
Қани энди имконим бўлганда жигаримни ҳеч иккиланмай берар эдим.Аллоҳ берди ва ўзи олди. Ўтганларни жойлари жаннат, охиратлари обод бўлсин илохим. Амин!
📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚