📝АЖИН ИЗЛАРИ.
Сочларимни, юзимни силаб, ўйнаб ўтирган қизчам ногаҳон сўраб қолди:
– Пешонангиздаги чизиқлар нима, дада?
– Буми, ажинлар, – дедим пешонамни силаб.
– Бу чизиқлар нечта, уни ким чизган? – у яна бидирлай бошлади.
Қизчамнинг саволларига жавоб бераяпману хаёлим бошқа ёқларда эди. Яна онамни эслаб кетдим. Мен ҳам онамнинг сочларини тўзғитиб, юзини силаб ўйнаганман, эркаланганман. Лекин онамнинг юзидаги ажин излари нечта эди? Мен буни ҳеч сўрамаган эканман. Онамнинг сийратини кўз олдимга келтирсам, унинг ўйчан вазмин чеҳраси қайтадан жонлана бошлайди.
Турмуш ташвишлари, ҳаёт юмушлари билан бўлиб онамнинг хузурида ҳамиша ҳам жамулжам бўлавермасдик. Акам, опа-сингиллирим узоқ шаҳарда яшагани боис тез-тез келишнинг иложи йўқ эди. Бирон тўй, марака баҳона тўпланишиб қолардик. Энди эсласам, биз ўзимиз билан ўзимиз овора бўлиб онамнинг қандай хаёллар, ўй-кечинмалар гирдобида қолганлигига эътибор бермас эканмиз. Ўғил-қизларининг йиғилганидан онамиз ўзида йўқ шод бўлди, деб ўйлаб юраверган эканмиз. Аслида, шундай бўлганмикан?
Ҳамма оға-инилар тўпланишиб бағрини тўлдирганимизда унинг хурсанд бўлганлиги рост. Лекин шундай пайтлардаги ҳолатини хотирамда жонлантирсам, кўз илғамас бошқа нарсалар ҳам қайта жонланади. Онам ҳар қанча хурсанд, бахтиёр бўлганда ҳам бошқа аёллар каби очилиб-сочилиб, яйраб кулганлигини камдан-кам учратганман. Нега шундай экан-а? Жилмайганда унинг серажин юзида кўз илғамас бир дард, мунг бордек туюлаверарди. Ҳолбуки, биз ўғил-қизлари жам бўлиб, бағрини тўлдириб турардик-ку. Унда онам қалбини ички бир туғён, дард билан ўраб турган ҳис нима бўлиши мумкин?
Ҳамма ўғил-қизлари жам бўлардик, дедим. Аслида, шундаймиди? Унинг ҳали кўкракка тўймасдан, атак-чечак бўлмасдан ерга берган беш ўғил-қизи-чи! Онаизор уларни унутиши мумкинми? Бамисоли оққушларга айланган норасида гўдакларни унута олмаган экан-да! Балки энди, у дунёда ҳур норасидаларини бағрига босиб, дийдорига тўйгандир. Ҳаёт бунчалар чигал бўлмаса. Биз тириклар ёди оналарни қабрда ҳам тинч ётишга қўймаса, тириклигида қаддини букиб, пешонасига ажинлар солганимиз етмасмиди?.
📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚