Forward from: Anvar Javliyev
❓ Нима учун талабаларга, айниқса йигитларга ижара беришни хоҳлашмайди?
✔️ Тажрибадан маълумки, талабалар, айниқса йигитлар ҳеч қачон келишувларни бажаришмайди. Энг кўп учрайдиган ҳолат – 4 киши турамиз деб 6-7, баъзан 10 киши бўлиб кетишади. Текширишга келган уй эгасини “бу меҳмон” деб алдашга уринишади;
✔️ Ижара беришдан мақсад даромад кўриш. Лекин талабалар билан бу ҳам ўзига хос даҳмаза. Дейлик 4 киши 300 долларга яшайдиган бўлишса, ўша 300 одатда чала-ярим ундирилади ёки насия бўлади. Излаб борсангиз иккитаси чиқади ва ўзларига тегишли 150 долларни беради (берса униям). Йўғидан талаб қила олмайсиз, берганига ҳеч нима дея олмайсиз, чунки беряптида.
✔️ Коммунал тўловлар ҳам тўпланиб кетади ва улардан кейин албатта қарздорлик қолади. Уйнинг таъмири расво бўлишику табиийдек қаралади;
🧴 Алоҳида масала – тозалик! Сўнгги йилларда нафақат йигитлар, ҳатто қизлар ҳам саришталикни деярли буткул унутишяпти. Кўчада юришларини, кийинишларини кўриб, ҳавасингиз келади. Лекин ижара уй остонасиданоқ асабингиз бузилади. Поябзаллар, пайпоқлар ҳидланиб қалашиб ётган, бир ҳафталик чиқинди тўпланиб қолган, суварак босиб кетган, уйда ўринлар йиғилмайди. Яна ишлайдиган тоифаси бўлади. Улар чарчоқ туфайли ҳатто ётган ўрнидан туриб сўрашишни лозим топишмайди;
📞 Муаммолар хонадон доирасида қолмайди. Албатта қўшнилар безовта қилинади, шикоятлар тушади. Милисия ҳам тайёр.
💬 Бу — талабаларга ижара уйлар топиб бериш билан шуғулланадиган кишининг фикрлари.
🚪 Ижарада турадиган талаба танишларингизга юборинг. Балки бу ердаги хатолар улар билан ҳам содир бўлган бўлса, тўғрилаб олишар.
https://t.me/JavliyevUz