2025 йилда мажбурий автосуғурта нархлари ошиши мумкин деган миш-мишлар пайдо бўлдиБорган сари, автомобилларни таъмирлаш ва эҳтиёт қисмлари нархлари ошиб боряпти, йўлларда эса авариялар камайгани йўқ, уни устига метан ҳам бир аҳволда. Энди, автосуғурта шартлари ҳам қайта кўриб чиқилиши
мумкин экан.Худо кўрсатмасин, агар йўл транспорт ҳодисасида айбдор бўлиб қолсангиз, таъмирлаш харажатлари анча қимматга тушади. Хатто кичкина авария ҳам палон пулга бориб қолади.
Суғурта нархи ошадими?
Ҳозирча аниқ эмас. Аммо ҳозирги товон пуллари зарарни тўлиқ қоплашга етмаяпти, бу эса ҳайдовчиларга қўшимча харажат юкламоқда. Агар таъмирлаш харажатлари ўсишда давом этса, суғурта тўловларининг ҳам ошиши эҳтимоли бор.
Суғуртасиз ҳайдаш – хато фикр!
Баъзи ҳайдовчилар суғуртадан пул тежаш учун полиссиз юришни танлайди. Аммо автоҳалокат содир бўлса, барча харажатлар ўзингизнинг чўнтагингизга юк бўлади. Бу эса суғуртага тўланадиган пулдан анча қимматга тушиши мумкин.
Танишларга жўнатиб қўйинг