#Брифинг
Олий ва ўрта махсус таълим вазирилиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) эпидемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Олий таълим вазирлиги фаолиятига оид кўтарилган саволларга жавоб қайтарди.
Ўзбекистон Халқ таълим ва Олий таълим вазирлиги хабарига кўра, фақат 2020/2021 ўқув йилида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини 2020 йилда тугатувчи ўқувчилар имтиёзли тарзда имтиҳонсиз қабул қилиниши тўғрисидаги қарор ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур масалага ойдинлик киритсангиз.
- Вазирлик ушбу нотўғри хабарга ўз муносабатини билдирди: Ижтимоий тармоқларда 2020/2021 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва академик лицей битирувчилари имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиниши тўғрисида тарқалган хабарлар ҳақиқатга зиддир. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бундай хабар тарқатилмаган. Вазирлик ўқишга қабул қилиш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаганини маълум қилади ва абитуриентларни ёзги имтиҳон ҳамда синовларга пухта тайёргарлик кўришга чақиради.
Карантин даврида барча ўқитувчиларга ҳақ тўланадими? Ўз ҳисобимиздан таътилга чиқишга мажбурмизми?
- Бугунги кунда ўқитувчиларга ҳақ тўланадиган меҳнат таътили берилган, бундан ташқари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ онлайн дарс ўтаётган ўқитувчилар масофавий иш режимига ўтказилади, ўз ҳисобидан таътил берилмаган ва берилмайди ҳам.
📚Bizga qo‘shiling📚👇👇👇
@Guliston_Davlat_Universiteti