Таниқли журналист Муҳиддин Абдураҳмонов 62 ёшида вафот этди
Таниқли журналист, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими раиси Абдураҳмонов Муҳиддин Раҳматуллаевич 1962 йил 28 ноябрда Шўрчи туманида туғилган. 1984 йилда Тошкент давлат университети – ҳозирги Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факультети, 2006 йилда Термиз давлат университетининг молия-менежмент факультетини тамомлаган.
М.Абдураҳмонов узоқ йиллик меҳнат фаолияти давомида Термиз туманининг “Жануб қуёши” газетаси бош муҳаррири ўринбосари, вилоят “Адолат тарозиси” газетаси ва “Адолат” телевидениеси бирлашган таҳририяти, “Давр мезони” газетаси бош муҳаррири бўлиб ишлаган. 2019 йилдан буён Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими раиси лавозимида фаолият юритаётганди.
Истеъдодли ижодкор, меҳрибон устоз, фидойи ва жонкуяр инсон Муҳиддин Абдураҳмоновнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Жаноза намози эртага, 23 февраль куни соат 09:00да Термиз шаҳри, Амир Темур кўчаси 48/1-хонадонда ўқилади. Мўлжал: “Мир электроники” савдо дўкони ёни.
Сурхондарёдаги тезкор янгиликлар каналига обуна бўлинг ❗️❗️❗️
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+jMR3Ru8Jf2s1NDky
YUTUB KANALGA AZO BO'LING
https://youtube.com/@erkinsherobod?si=I2hGC7wKHtAhfokC