🗓 Жидда 15.01.2025
“Sultan Travel” компанияси Саудия Подшоҳлиги Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган “Ҳаж ва зиёрат туризми” 4-халқаро кўргазмасида иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз ”Sultan Travel” Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги томонидан танлаб олиниб, Ҳаж 2022 мавсумида расмий таржимон сифатида иш олиб борган. Ҳамда Ҳаж ва Саудия Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан жорий қилинган Подшоҳликка ҳаж мавсумида кириб то чиқиб кетгунга қадар бўлган тавсиялар, қоидалар, ҳажга доир маълумотлар, таъқиқ ва меъёрларни ўзбек тилига ўгирган.
🔸 Энг сифатли ва яхшисини танланг!
Ижтимоий тармоқларимиз:
🌄 Instagram 📥 Telegram 📧 Facebook
“Sultan Travel” компанияси Саудия Подшоҳлиги Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган “Ҳаж ва зиёрат туризми” 4-халқаро кўргазмасида иштирок этди.
Кўргазмада туризмга оид бир қатор авиа ва туристик компаниялар билан туризм алмашинуви доирасида келишувларга эришилиб, шартномалар имзоланди. Айниқса Морокко, Саудия, Қувайт давлатларидан жалб қилинадиган сайёҳлар гўзал Ўзбекистон табиати ва бошқа мамлакатларда учрамайдиган осори атиқаларга эга мамлакатга қизиқиш билдираётгани ва шу сайёҳлик йўналишида саёҳат ва зиёратларни ташкил қилиш бўйича фикрлар алмашилди. Йирик компания эгалари Ўзбекистонга ташриф буюришларини маълум қилди.
Ҳамда Саудия Ҳаж ва Умра вазири доктор Тавфиқ бин Фавзан Рабиаҳ жаноблари биродар Ўзбекистон диёри сайёҳлик ва зиёрат туризмини ривожлантириш учун кенг имкониятлари борлигини айтиб қисқа ва зарурий тавсияларини бердилар. Мамлакатимизга чуқур эҳтиромда эканликларини билдирдилар.