Жудаям мағрурсан...
Қайданам севдим.
Манзилинг осмон, масофа анча,
Ерга тушаётган экансан, сездим,
Мен кетиб бўламан келгунингча.
Юраги тошларга аталган одам,
Юраги тошларга айланган одам.
Кўнглимга келмасдан ҳайдалган одам,
Мен кетиб бўламан келгунингча.
Осмонга кўз тикдим, ой-у йил кутдим,
Ўзимдан воз кечдим, ўзни унутдим.
Бугун дилсизларга дилимни тутдим,
Мен кетиб бўламан келгунингча.
Йўлларга соғинчни нурдек тўшадим,
Гулдек озорландим.
Гулдек яшнадим.
Нетай, икки олов ичра яшадим,
Мен кетиб бўламан келгунингча.
Кўзимга беркиниб йиғлайди ёмғир,
Ўкиниб, ўксиниб йиғлайди ёмғир.
Хоҳласанг келгин,
Энди барибир —
Мен кетиб бўламан келгунингча.
Жудаям мағрурсан...
Қайданам севдим.
Манзилинг осмон, масофа анча,
Ерга тушаётган экансан, сездим,
Мен кетиб бўламан келгунингча...
Башорат ОТАЖОНОВА
Қайданам севдим.
Манзилинг осмон, масофа анча,
Ерга тушаётган экансан, сездим,
Мен кетиб бўламан келгунингча.
Юраги тошларга аталган одам,
Юраги тошларга айланган одам.
Кўнглимга келмасдан ҳайдалган одам,
Мен кетиб бўламан келгунингча.
Осмонга кўз тикдим, ой-у йил кутдим,
Ўзимдан воз кечдим, ўзни унутдим.
Бугун дилсизларга дилимни тутдим,
Мен кетиб бўламан келгунингча.
Йўлларга соғинчни нурдек тўшадим,
Гулдек озорландим.
Гулдек яшнадим.
Нетай, икки олов ичра яшадим,
Мен кетиб бўламан келгунингча.
Кўзимга беркиниб йиғлайди ёмғир,
Ўкиниб, ўксиниб йиғлайди ёмғир.
Хоҳласанг келгин,
Энди барибир —
Мен кетиб бўламан келгунингча.
Жудаям мағрурсан...
Қайданам севдим.
Манзилинг осмон, масофа анча,
Ерга тушаётган экансан, сездим,
Мен кетиб бўламан келгунингча...
Башорат ОТАЖОНОВА