Forward from: Орзудаги
Бир кун келади, мен сени кофега таклиф қиламан. Бу фақат кофе ичиш эмас, балки қалблар учрашуви бўлади. Ҳаво романтик ва бироз совуқ, ёмғир томчилайди ёки қор юмшоқ парчалари ерга тушиб, ҳамма жойни оқликка буркайди.
Атрофимиз бироз шовқин бизнинг қалбимиз эса тинч, лекин юракларимиздаги туйғулар жўшқин ва жиловсиз.
Биргаликда катта ойнали дераза олдида, енгил ёруғлик билан тўлган кафе ичида ўтирамиз. Кўчадаги манзара гўзал — ёмғирга бурканган шаҳар ўз ритмида яшаяпти. Кафе ичида эса арабика, шоколад ва ванилнинг муаттар ҳиди, енгил мусиқа, икки юракнинг севгига тўлган суҳбати мавжуд. Мусиқа деганда Пол Мориадан ёки Вивалдидан нимадир қўйилган бўлади.
Сен кружкангни қўлингга олиб, жилмайганча менга қарайсан. Қарашингдаги илтифотли нур, туйғуларимни жўшқинлантириб юборади. Сўнг, ширин овозингда:
— Бундай дамларни орзу қилар эдим. Сен билан бу ерда бўлиш бахт, — дейсан.
Мен эса жилмайиб сенга қараб, шундай дейман:
— Сен билан бўлган ҳар лаҳза, ҳаво, манзара сеҳрли. Бу ердаги борлиқ сенинг борлигинг билан кемтиксиз.
Қўлимни иссиқ кофе идиши қиздирса, қулоғимдаги сенинг овозинг қалбимни иситади. Ҳар бир сўзинг ёмғир шивирига қўшилиб, ҳар бир қуёшсиз кунимни ёритади.
Бу сухбат бизни яқинроқ боғлайди. Қандайдир пайтда, мен ортиқ ўзимни тийолмай, қўлингга тегинаман. Ҳис қиласанми? Шу пайтда, вақт гўё биз учун тўхтаб қолгандай бўлади. Бу кеча биз учун, бизнинг муҳаббатимиз учун.
Бу кун қачонлигини билмайман. Билганим ҳозир туриб, шимни кўтариб ишга бориш керак кеч қоляпман:)