Сирдарё вилояти ҳудудида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тунги хизматга жалб этилган соҳавий хизмат ходимларига Сирдарё вилояти прокурори ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан тунги йўриқнома ўтказилди.
Ушбу тунги йўриқномада вилоят прокурори ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сонли қарори ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлашга оид чора тадбирлар, «Хавфсиз кўча», «Хавфсиз йўлак»ларни ташкил этилиши юзасидан топшириқларини бериб ўтишди.
Тунги йўриқномадан сўнг, масъул раҳбарлар Гулистон шаҳридаги "Шодлик" маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюришди. Ташриф давомида Гулистон шаҳридаги "Қизил" тоифадаги маҳалла еттиликларига маҳаллани қизил тоифадан чиқаришлари ва жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида аниқ кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтишди.
Жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ушбу тадбирлар вилоятимиз ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда. кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтишди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Telegram/ Facebook/ Youtube/ Instagram/ Ok