Косова устидан тарихда турли даврда турли давлатлар ҳукмронлик қилган. Византия ва Булғор подшолиги ҳукмронлигадан сўнг бу ҳудудлар Сербияга ўтади, кейинчалик Усмонийлар ҳукмронлиги бошланади ва ХХ асргача давом этади.
Усмонийлар даврида бу ерда ислом тарқалди, ҳозирда Косова аҳолисининг 96% мусулмон ҳисобланади. Усмонийлар империяси Болқон урушида мағлуб бўлгач, Косова яна Сербия ва Черногорияга берилади ва бу ҳудудларда кейин Югославия тузилади. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Югославия конституцияси Сербия ичида Косова ва Метохия ерларига автономия беради. Осонроқ айтганда, СССР (=Югославия) Ўзбекистон (=Сербия) ичига Қорақолпоқ (=Косова) автономияси киритганидек.
👨👩👧👦 Косова аҳолиси албанлардан ташкил топган, лекин шу ерда можаро мавжуд:
🇦🇱 Албанлар Косовада тарихан албанлар яшаган дейишади.
🇷🇸 Серблар Косовада серблар анча узоқ вақтдан бери яшайдилар, Албанлар бу ерга кейинчалик катта миқдорда кўчиб келишган дейишади.
Югославия қулашига яқинлашгач, марказий ҳукумат (Сербия) ва маҳаллий албанлар ўртасида келишмовчилик чуқурлашади. 1989 йил Сербия президенти айирмачилик олдини олиш учун Косовадаги ўзини-ўзи бошқариш ҳуқуқини қисқартиради. Оқибатда, 1992 йилда Косовадаги албанлар мустақил Косова Республикасини эълон қилишди, аммо у вақтда Косова фақат Албания томонидан тан олинган. Косовада Косово озодлик армияси тузилди. Уларнинг мақсади Сербиядан бутунлай ажралиш ва Албания билан бирлашиб, Буюк Албания давлатини тузиш эди. Айирмачилик олдини олиш учун Югославия (Сербия) уларга қарши бир неча қирғин келтирди, шу билан биргаликда Косовадаги серблар ҳам ўз уйларни ташлаб чиқиш ёки ўлишга ҳукм қилинди.
1998-1999 йиллардаги Сербия ва Албанлар ўртасида Косово уруши бўлиб ўтди. Урушга НАТО аралашиб, Югославияни (Сербияни) бомбардимон қилди. Натижада Югославия армияси Косовани тарк этди, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Косовода Муваққат маъмурияти миссияси ташкил қилдинди. 2008 йилда Косова қайта мустақиллиги эълон қилинди, лекин Сербия буни тан олмайди ҳамда Косовани Косова ва Метохия автоном ҳудуди деб ҳисоблайди. Ҳозирда БМТнинг 193 давлатидан 98 таси Косовани мустақил давлат деб расман тан олган.