🚚🗑#Диққат Ўзбекистонда чиқиндидан қарзини тўлаш учун фуқароларга 5 кун муҳлат берилади
Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Олий Мажлис қонунчилик палатаси 24 декабрдаги мажлисида чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида янги тўлов механизмларини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ва учинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди. 17 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисда чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамга қаратилган қонун лойиҳаси истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этиш кафолатларини тўла мустаҳкамлаган ҳолда иккинчи ўқишда тубдан қайта ишлаш шарти билан биринчи ўқишда қабул қилинганди.
Қайд этилишича, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, ҳуқуқшунос ва экспертлар иштирокида ўтказилган ишчи гуруҳ йиғилишларида ушбу қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилиниб, унга киритилаётган ҳар бир норма депутатлар томонидан чуқур таҳлил қилинди. Қонун лойиҳаси инсон манфаати ҳамма нарсадан устун тамойили асосида такомиллаштирилди. Мазкур қонун лойиҳасида истеъмолчига чиқинди хизмати учун қарздорликни бартараф этиш учун имконият яратиш мақсадида чиқинди хизматлари учун тўловлардан қарздорлиги юзасидан қисқа хабар (SMS) орқали истеъмолчи хабардор қилингандан кейин беш кунлик муддат берилиши белгиланди. Шундан сўнггина, қарздорлик бартараф этилмаганда электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклашга қаратилган ҳуқуқий нормалар тадбиқ этилади.
Ушбу қонун лойиҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этиш кафолатларини тўла мустаҳкамланиб, маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишга ихтисослашган ташкилотлар тўловларнинг ҳаққоний ва тўғри ҳисобланиши учун жавобгар бўлиши, мазкур талаблар бузилган ҳолларда истеъмолчига еткзилган зарар қопланиши белгилаб қўйилди. Депутатларинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун тўлов механизмлари такомиллаштиришга, чиқинди хизматларини кўрсатиш сифатини оширишга хизмат қилади👇
Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️