Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ЯҚИНЛАРИМ
Меҳр ёғар юзларидан,
Айланай қош, кўзларидан.
Юрай мен ҳам изларидан,
Жонимга жон яқинларим.
Амма, хола, опа синглим
Ширин забон,олар кўнглим
Рози бўлсин сиздан Тангрим!
Қалби осмон яқинларим.
Дурдек тизсам маржонимсиз,
Қалби тоза иймонимсиз.
Сиз меҳрда уммонимсиз
Кўрар кўзим яқинларим.
Дуо қилар кеча кундуз,
Мангу қуёш, сўнмас юлдуз.
Тарифига топмам бир сўз
Дуогўйим яқинларим.
Олқишлайди давраларда,
Шодлик тўлган паллаларда.
Янграр мадҳи яллаларда,
Ширин суҳон яқинларим.
Улар тоға, оға иним
Мўмин, қобил Пайғамбарим
Сизга бўлсин раҳматларим
Кўкси қалқон яқинларим.
Қўлим очиқ дуодасиз,
Сиз ҳаммадан зиёдасиз
Қўшиқ, куйим наводасиз
Жонимга жон яқинларим!
Маъмура Муҳаммад
Рeакция қолдришни унутманг!
Синфдошлар каналига обуна бўлинг ⤵️
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/+9QpgoDWik-8xNDli
Меҳр ёғар юзларидан,
Айланай қош, кўзларидан.
Юрай мен ҳам изларидан,
Жонимга жон яқинларим.
Амма, хола, опа синглим
Ширин забон,олар кўнглим
Рози бўлсин сиздан Тангрим!
Қалби осмон яқинларим.
Дурдек тизсам маржонимсиз,
Қалби тоза иймонимсиз.
Сиз меҳрда уммонимсиз
Кўрар кўзим яқинларим.
Дуо қилар кеча кундуз,
Мангу қуёш, сўнмас юлдуз.
Тарифига топмам бир сўз
Дуогўйим яқинларим.
Олқишлайди давраларда,
Шодлик тўлган паллаларда.
Янграр мадҳи яллаларда,
Ширин суҳон яқинларим.
Улар тоға, оға иним
Мўмин, қобил Пайғамбарим
Сизга бўлсин раҳматларим
Кўкси қалқон яқинларим.
Қўлим очиқ дуодасиз,
Сиз ҳаммадан зиёдасиз
Қўшиқ, куйим наводасиз
Жонимга жон яқинларим!
Маъмура Муҳаммад
Рeакция қолдришни унутманг!
Синфдошлар каналига обуна бўлинг ⤵️
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/+9QpgoDWik-8xNDli