#Тезкор #Расман
⚡️Қозоғистонда коронавируснинг янги кўриниши аниқланди
Олмаотада коронавируснинг янгича кўриниши аниқланди. У Британия ва Жанубий Aфрикадаги коронавирус штаммларига хос бўлган мутациядир. Бу ҳақда шаҳарнинг бош давлат санитария шифокори, санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи Жандарбек Бекшин маълум қилди.
Таъкидланишича, янги коронавируснинг юқумлилиги даражаси юқори. Aввалги асосий штамм билан таққослаганда, янги штаммларнинг юқиш даражаси 70% гача юқори. Яъни, инфекция кўпроқ юқумли ҳисобланади.
Жандарбек Бекшин аҳолини тезроқ вакцина қабул қилишга чақирди.
Каналга уланиш!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAECyGKkZJ7JPQmg6cA