Онажон,кимларга ўхшаб қоляпман...
Синовли дунёнинг ,синовлари кўп
Кўнгил озоридан қақшаб қоляпман
Билмадим ўзимдан -ўзимни топмай
Онажон кимларга ўхшаб қоляпман...?
Орзуга дўст эдим -умидга ошно
Энди армонларни қўлин оляпман
Қаранг! кўзларимда чақнамас учқун
Онажон, кимларга ўхшаб қоляпман..?
Шўхлигим сой эди,юрагим бутун
Негадир маъюслик куйин чаляпман
Жимжитлик макони этдими мафтун..
Онажон, кимларга ўхшаб қоляпман..?
Дўстларим кўп бўлса севинар эдим
Бугун улардан ҳам осон тоняпман
Наҳотки,кўнглимда меҳр қолмади?
Онажон, кимларга ўхшаб қоляпман..?
Соядек юрибман,нурга талпиниб
Ўзимча хақиқат томон боряпман
Ғурурим пойига чўкдим ялиниб
Онажон, кимларга ўхшаб қоляпман..?
Бошим мағрур десам,юрагим вайрон
Кўзим кулиб туриб,қалбан ёняпман
Қанчалар ўзгарди,шодон қизингиз
Онажон, кимларга ўхшаб қоляпман..?
Барчиной Йўлдошева.
Синовли дунёнинг ,синовлари кўп
Кўнгил озоридан қақшаб қоляпман
Билмадим ўзимдан -ўзимни топмай
Онажон кимларга ўхшаб қоляпман...?
Орзуга дўст эдим -умидга ошно
Энди армонларни қўлин оляпман
Қаранг! кўзларимда чақнамас учқун
Онажон, кимларга ўхшаб қоляпман..?
Шўхлигим сой эди,юрагим бутун
Негадир маъюслик куйин чаляпман
Жимжитлик макони этдими мафтун..
Онажон, кимларга ўхшаб қоляпман..?
Дўстларим кўп бўлса севинар эдим
Бугун улардан ҳам осон тоняпман
Наҳотки,кўнглимда меҳр қолмади?
Онажон, кимларга ўхшаб қоляпман..?
Соядек юрибман,нурга талпиниб
Ўзимча хақиқат томон боряпман
Ғурурим пойига чўкдим ялиниб
Онажон, кимларга ўхшаб қоляпман..?
Бошим мағрур десам,юрагим вайрон
Кўзим кулиб туриб,қалбан ёняпман
Қанчалар ўзгарди,шодон қизингиз
Онажон, кимларга ўхшаб қоляпман..?
Барчиной Йўлдошева.