ҚУРЪОНИ КАРИМ МУСҲАФИНИ СОТИШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром
@Shayx_Hazart CАВОЛ:
Қуръони каримда “Менинг оятларимни арзимас матоҳга алмаштирманглар…” қабилида оят бор. Шу оятга амал қиладиган бўлсак, муқаддас Қуръони карим китобини сотиш жоизми?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳанафий мазҳабимиз ҳамда моликий, шофеий мазҳаби олимларининг якдил фатволарига кўра, Қуръони карим мусҳафини сотиш жоиздир. Чунки сотиладиган нарса қоғоз, сиёҳ, жилд ва шу кабилардан иборатдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Бақара сурасида: “Аллоҳ савдо-сотиқни ҳалол қилди”, деган (275-оят).
Саволда зикр қилинган Аллоҳ таолонинг: “Оятларимни озгина баҳога сотмангиз ва Мендангина қўрқингиз!” (Бақара сураси, 41-оят) мазмунидаги ояти каримаси Бану Исроил қавмига хитобан нозил қилинган бўлиб, улар ўзларининг муқаддас китоблари “Таврот”нинг айрим оятларини пул эвазига ўзгартиришган эдилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/37277