Forward from: GENERALISSIMUS
Сингапур қандай қилиб дунёнинг ривожланган мамлакатига айлангани ва коррупцияни бартараф қила олгани хусусида Антикор раҳбари Акмал Бурханов дастлабки хулосаларини баён қилди:
1. Махсус ёндошув. Даставвал 1959 йилда давлат бошқарувига келган Ли Куан Ю бошчилигида (ўта махфий равишда) коррупцияга қарши Махсус дастур яратилди ва ҳаётга тадбиқ этилган. Унинг доирасида (салкам икки ярим йил давомида) мамлакатнинг йирик мансабдор шахсларига нисбатан маълумотлар йиғилган ва пухта текширилган. Ундан кейин, лавозими, даражаси, хизматлари ва мукофотлари, қариндошлик алоқаларига қарамай, коррупцияга аралашган барча мансабдорлар ишдан олинган.
2. Ҳар қандай давлат хизматчиси (унинг яқин қариндошларигача) ортидан аудио/видео кузатув ўрнатиш мумкин бўлган. Ва бу амалиёт бир-биридан мустақил бўлган идоралар томонидан амалга оширилган. Албатта, «Бу шахсий ҳаётга дахл қилиши мумкин, инсон ҳуқуқлари бузилади», деган ҳақли савол туғилиши мумкин. Бунга жавобан сингапурликлар шундай жавоб беришади: «Агар шахсий ҳаётинг сир сақланишини хоҳласанг, давлат хизматига борма…».
3. Очиқлик. Давлат идоралари фаолияти тўғрисидаги барча маълумотлар жамоатчилик учун очиқ (разведка, контрразведка ва махсус хизматлар фаолияти бундан мустасно).
4. Энг аввало, тўқ бўлиш. Давлат хизматчиларининг ойлик маоши кескин кўтарилган.
5. Авторитар ваколатларга эга бўлган Коррупция амалиётларини тергов қилиш бюроси ташкил этилган. Бюро суд қарорисиз мансаби ва даражасидан қатъий назар, коррупцияда гумон қилинаётган ҳар қандай шахсларни ушлаб туриш, тинтув қилиш, уларнинг банк ҳисоб рақамларини текшириш, хаттоки уларнинг яқин қариндошларини сўроққа чақириш ҳуқуқига эга бўлган. Бугунги кунда коррупция билан боғлиқ барча жиноятлар тергови мазкур Бюро томонидан амалга оширилади.
6. Қонун олдида ҳамма тенг. Қайси лавозимда бўлишидан қатъий назар, давлат хизматчиси 1 доллар миқдорида пора олса ҳам, бирдек қатъий жазонинг муқаррарлиги таъминланган. Шу пайтга қадар Сингапурнинг бир неча ўнлаб вазирлари, давлат корпорациялари раҳбарлари коррупцияда айбланиб, озодликдан маҳрум қилинган.
@generalissimus_uzb