Пенсия миқдори кўпроқ чиқиши учун нима қилиш керак?Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фуқароларга пенсияга чиқишда муаммога учрамаслик учун нима қилиш кераклиги юзасидан
тавсиялар берди.
Кимларга пенсия тайинланади?Ёшга доир тўлиқ пенсия олиш учун
эркакларга 60 ёшга тўлганда
25 йил иш стажи,
аёлларга 55 ёшда
20 йил иш стажига эга бўлганда тайинланади. Ушбу талаб этилганга нисбатан камроқ (камида 7 йил) иш стажига эга бўлганларга тўлиқсиз пенсия тайинланади, яъни пенсия камроқ ҳисобланади.
Иш стажига нималар киради?Пенсия тайинлашда иш стажига расмий ишлаб, иш ҳақи ҳисобланган даврлар, якка тартибдаги тадбиркор, ўзини-ўзи банд ёки хорижда ишлаган шахс сифатида Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланган даврлар иш стажига ҳисобланади.
Маълумот учун: аёл киши расмий ишлаб, иш ҳақи ҳисобланган ва якка тартибдаги тадбиркор, ўзини-ўзи банд ёки хорижда ишлаган шахс сифатида ижтимоий солиқ тўланган даврлари жами
20 йил бўлганда 54 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиш имтиёзи мавжуд.
Бунда, юқоридаги даврлар учун камида 7 йил иш стажига эга бўлганда фуқаронинг харбий хизмат, олий ўқув юртидаги кундузги ўқиш ҳамда бола парвариши учун таътилда бўлган (ҳар бир бола учун 3 йил, жами 6 йилгача) даврдлар ҳам умумий иш стажига қўшилади.
Пенсияга тайёргарлик қандай амалга оширилади?Пенсия фуқаронинг фуқаронинг расмий ишлаган даври ва солиқ тўланган иш ҳақи (даромади) инобатга олинади.
1.
Меҳнат фаолиятингиз расмий шаклда кетаётганлигига, ишлаётган ташкилотингизда сизга иш стажи ёзиб борилаётганлигига ишонч ҳосил қилинг.
2. Рақамлаштириш даврида яшаётганлигимизни ҳисобга олиб,
ўз иш берувчингиздан иш стажларингиз тўғрисидаги маълумотларини рақамлаштиришни талаб қилинг.3. Ташкилотингиз томонидан сизга
расмий шаклда иш ҳақи тўланаётганлигига эътибор беринг. Бунда, сизга ҳисобланган иш ҳақи, ҳақиқатан қўлингизга оладиган иш ҳақингиз, ушлаб қолинаётган даромад солиқлари, жамғариб борилаётган пенсия учун ўтказилаётган маблағлар ва бошқаларни доимий равишда текшириб боринг.
4. Агарда сиз
норасмий шаклда фаолият юритаётган бўлсангиз,
ўз-ўзини банд қилган ҳолда рўйхатдан ўтиб, Пенсия жамғармасига белгиланган тартибда ижтимоиқ солиқ тўлаб боринг. Бу орқали сиз иш стажингизни кўпайтириб борасиз.
5. Пенсия қонунчилигига оид янгиликлар, маълумотлар билан мунтазам равишда танишиб боринг, киритилаётган ўзгариш ва қўшимчалардан хабардор бўлинг.
6. Хозирда меҳнат фаолияти юритмаётган бўлсангиз, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларига меҳнат дафтарчангиздаги маълумотларини рақамлаштиришни сўраб мурожаат қилишингиз лозим.
Меҳнат фаолиятингиз тўғрисидаги маълумотларни ҳозир рақамлаштириб қўйсангиз пенсияга чиқиш вақти келганда ортиқча овора бўлиб юрмайсиз.
Қўшимча маълумотлар, пенсияга оид ҳар қандай масала бўйича Пенсия жамғармасининг
1271 рақамли
Call markazi орқали саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.
👉
@Shahzod_proconsultant 👈