Экологик ташаббус: Кўкдала йўлида мевали ва манзарали дарахтлар экилмоқда
Вилоятимизнинг Кўкдала туманига элтувчи йўл ёқасининг 50 километр (икки томон ҳисобида жами 100 км) қисмида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бугунни ўзида 60 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари бошлаб юборилди.
Мазкур экологик хайрли тадбир вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар, маҳалла еттилиги ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида амалга оширилмоқда.
Президентимиз томонидан бошланган ушбу ташаббус доирасида ўтказилган тадбир иштирокчилари бир ёқадан бош чиқариб, дарахт кўчатларини ерга қадаб, келажак авлодга яшил ва барқарор муҳит яратишга ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
М.Комилов, З.Музаффаров.
@Sevaz_Masjidi

Маълумот ўрнида, мазкур ҳудудда экилаётган дарахт кўчатларини томчилатиб суғориш тизими ҳам йўлга қўйилмоқда.
М.Комилов, З.Музаффаров.
@Sevaz_Masjidi