– Хитойликлардан нимани ўрганиш мумкин?
– Улардан сабрни, нолимасликни ўрганишимиз керак, деб ҳисоблайман. Биласиз, Пекинда ёз ойлари ҳаво жуда иссиқ ва дим бўлади. Ўзимнинг мисолимда айтадиган бўлсам, худди шу ҳолатга муносабатимни “Вой, бирам иссиғ-ей” деб билдирсам, хитойлик ҳамкасбларим “Ҳа, ҳаво иссиқ” деб жавоб қайтаришади. Ёки қишда хонага югуриб кириб “Вой, ҳаво бирам совуғ-ей” десам, улар “Ҳа, ҳаво совуқ” деб совуққонлик билан жавоб беришади. Биз ҳиссиётга бериладиган мавзулар улар учун оддий ва табиий жараён. Ҳар қандай вазиятнинг ижобий томонини кўра олишади. Хитойликлар билан суҳбатлашсангиз, ҳаётидан, ишидан, оиласи ёки қайнонасидан нолиганлари жудаям кам. Тўғри, мамлакатда ҳаётдан, ишидан чарчаб, тўйиб кетиб, ўз жонига қасд қилувчилар ҳам учрайди. Аммо бу нохуш ҳолат хитойликларнинг ўзлари томонидан қаттиқ қораланади. “Ҳаётга шукрона келтирмади, тириклигидан миннатдор бўлмади”, дея танқид қилишади. Ўзим улардан ишга ва ҳаётга бўлган позитив муносабатни ўрганишга ҳаракат қиламан.
Дилсора Мирзааҳмедова – 1987 йили Наманган вилоятида туғилган. Пекин Марказий миллатлар университети докторанти ҳамда ўзбек тили ва Марказий Осиё давлатлари маданияти фанлари ўқитувчиси. Шанси педагогика университети халқаро таълим факультетида магистратура босқичини тамомлаган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Конфуций номидаги ўзбек-хитой институтида талабаларга хитой тилидан сабоқ берган. Оилали, Сабинанинг онаси.