Ўзбекистон Бош прокуратурасининг «Ўзбекистон прокуратураси тарих музейи»да қатағон қурбонларига бағишланган янги экспозицияларнинг очилгани ҳақида ОАВ орқали ҳабар қилинган. Жорий йилинг 6 март куни Олий аттестация комиссияси раиси А.Т.Юсупов бошчилигидаги бир қатор вакиллар мазкур музейда бўлишиб, қатағон қилинган прокуратура ходимларининг ҳаёти ва фаолияти акс эттирилган ноёб экспонатлар билан танишдилар. Музейнинг “Янги Ўзбекистон прокуратураси фаолияти” номли бўлимидаги сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан прокуратура соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотларга эга бўлдилар. Шунингдек, мезейда ташкил этилган ахборот-кутубхона маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.