СИРДАРЁ
(16-февраль- Сирдарё вилояти ташкил топган кун.)
Орзу қанотида умидли кезлар,
Қалбларни қамраган меҳрли уммон.
Мақсаднинг йўлидан моҳият излар,
Заминни яшнатган Ҳазрати инсон,
Баҳорни эслатар бугун Сирдарё,
Шаҳару тумани очмоқда чирой.
Хусн талашади бахслашиб гўё.
Мисли кундуз Қуёш,тунда тўлин Ой.
Чўққига интилар бугун Сирдарё,
Бинолар бўй чўзар осмонга қараб,
Дил яйрар,кўз қувнар ҳайратга ошно
Фаввора товланар рангларин тараб.
Мозийдан сўзлайди энди Сирдарё,
Қутлуғ қадамжолар ўзига чорлар.
Муқаддас тупроғин айлаб тўтиё.
Ховос шаҳар бўлиб хавасдан порлар.
Янгидан ҳаётин бошлар Сирдарё.
Сардоба қайтадан тикланган бўстон.
Обод гўшалардан кўнгилга зиё,
Таратиб боради гўзал Гулистон.
Оқил раҳнамога ҳамроҳ Сирдарё,
Ҳар лаҳза жонкуяр,ҳамиша уйғоқ...
Янги марраларга куз тегмай илло,
Мисралардан тақиб қўяй кўзмунчоқ.
Анорбой ҚАҲҲОРОВ
(16-февраль- Сирдарё вилояти ташкил топган кун.)
Орзу қанотида умидли кезлар,
Қалбларни қамраган меҳрли уммон.
Мақсаднинг йўлидан моҳият излар,
Заминни яшнатган Ҳазрати инсон,
Баҳорни эслатар бугун Сирдарё,
Шаҳару тумани очмоқда чирой.
Хусн талашади бахслашиб гўё.
Мисли кундуз Қуёш,тунда тўлин Ой.
Чўққига интилар бугун Сирдарё,
Бинолар бўй чўзар осмонга қараб,
Дил яйрар,кўз қувнар ҳайратга ошно
Фаввора товланар рангларин тараб.
Мозийдан сўзлайди энди Сирдарё,
Қутлуғ қадамжолар ўзига чорлар.
Муқаддас тупроғин айлаб тўтиё.
Ховос шаҳар бўлиб хавасдан порлар.
Янгидан ҳаётин бошлар Сирдарё.
Сардоба қайтадан тикланган бўстон.
Обод гўшалардан кўнгилга зиё,
Таратиб боради гўзал Гулистон.
Оқил раҳнамога ҳамроҳ Сирдарё,
Ҳар лаҳза жонкуяр,ҳамиша уйғоқ...
Янги марраларга куз тегмай илло,
Мисралардан тақиб қўяй кўзмунчоқ.
Анорбой ҚАҲҲОРОВ