Ривоят
Бир кун Али (а.с) бозорга кириб кетаётиб, эшик тагида турган юпун, бечора бир одамни кўриб қолибдилар.
Унга ёрдам бергилари келибди.
Садақа бериб уялтиргилари келмабди ва "Мана бу жабдуғни бозорга кириб чиққунимча ушлаб тур, чиқиб ҳаққингни бераман" дебдилар.
Ҳаққига беш танга беришни ният қилибдилар. Лекин, бозордан чиқсалар, ўша одам йўқ. Афсусланибдилар ва шеригларини бозорга, бошқа жабдуғ олиб келишга жўнатибдилар.
Бозордан бошқа жабдуғ олиб келишибди. Беш тангага. Не кўз билан кўрсаларки, бу ўша ўзлари боя, ҳалиги одамга бериб кетганининг айнан ўзи эди.
Хуллас, 5 танга ўша одамнинг белгиланган ризқи эди. Фақат у бу ризқни ҳалол эмас, ҳаром йўл билан топишни ихтиёр этди.
Ҳар доим олдимизда икки йўл туради: харом ёки халол!
Ҳар қайси йўлни танламанг, ризқингиз ўзгармайди.
Танлаётган йўлингиз эса охиратингизни ўзгартиради...
https://t.me/Sayqali