Бир йигит ҳақида айтиб қолишди. Ушланганлар қатори Жиддага олиб бориб ташланган экан. У ердан Маккага қайтиш жуда қиммат бўлиб кетипти. Кимлар 1000$ бериб, кимлар 2000$ бериб кириб олган.
Бу йигит пули йўқлиги туфайли Маккага яёв келибди.
Мошоаллоҳ.
Аллоҳ ҳаж қила олганларнинг ҳажини мабрур қилсин, қилолмаганларга келгуси йилларда насиб қилсин.
* * *
Шу ўринда ҳаж қилмоқчи бўлганларга ҳаж аҳкомларини, айниқса, ҳажни бузувчи ишларни яхши ўрганиб олишни тавсия қиламан. Одамларни ҳаж қилишга олиб келаётган биродарларга кўпроқ иш тушади.
Бугун бир савол келди: бир йигит аёли билан ҳажга келган. Маккага келиб умра қилишларидан олдин аёли узрли бўлиб қолган. Эри умрани қилиб эҳромдан чиққан. Аёлининг узри тугагач, унга умра қилдириб эҳромдан чиқариш ўрнига, ҳали эҳромда бўлган аёли билан яқинлик қилган. Натижада аёлнинг умраси бузилган. Бундай фосид эҳромда бўлган аёлини Арафа куни ҳажга олиб чиқиб кетган. Минг машаққат билан Арафотда, Муздалифада туриб, кейинги кунларда ҳам ҳожилар бажарадиган амалларни қилган.
Лекин афсуски бузилган умра устига курилган ҳажни салкам барча мазҳаб фуқаҳолари ҳаж деб ҳисобламайдилар.
Бизнинг фуқаҳоларда янаги йили умра ва ҳажнинг қазосини қилиб бериш фарз бўлади.
Шу йигит шунча ишни ўзбошимчалик билан қилиш ўрнига билган кишилардан сўраганида ёки унинг бошида турган ҳожибошилар бу каби муҳим масалалардан огоҳлантириб туришганда шунча меҳнат зое кетмаган бўлар эди.
Доим такрорлаб келамиз: Ўзингизча иш тутманг. Ибодатдасиз. Ҳар бир қадамда сўраб суриштиринг. Айниқса, маълумот олиш осон бўлган интернет даврида бу каби хатолар учун Аллоҳ олдида жавобгар бўласиз, деган хавф бор, ҳожилар ҳам, ҳожибошилар ҳам.
П.С. Эрининг умраси ҳам, ҳажи ҳам бузилмаган. Аёлники бузилган.