Жиззах шаҳар Мажбурий ижро бюроси (МИБ) бўлими томонидан 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида алимент олувчи эҳтиёжманд оналар ҳолидан хабар олиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказилди. МИБ ходимлари томонидан фарзандларини ёлғиз тарбиялаётган оналарга ва уларнинг фарзандларига гуллар ва китоблар совға қилинди. Совға қилинган китоблар она ва фарзанд ўртасидаги маънавий боғланишни мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг билим олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида танланган.
Бундан ташқари, МИБ ходимлари эҳтиёжманд оилаларнинг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишди.
Ушбу тадбирлар давомида оналарнинг юзларидаги табассум ва уларнинг меҳнати ҳамда сабрига бўлган миннатдорчилик туйғулари хотин-қизларнинг жамиятдаги муҳим ролини янада яққол намоён этди. МИБнинг бундай ташаббуслари бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилмоқда.
🟢 @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | Telegram |Youtube| TikTok