ВИЛОЯТ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИГА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ
Бугун вилоят соғлиқни сақлаш тизими бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишни вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Савурбоев олиб борди.
Йиғилишда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари, вилоят соғлиқни сақлаш тизими муассаса раҳбари, ўринбосарлар, бош ҳамширалар иштирок этди.
Йиғилишда вилоятда сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
Ушбу йилларда аҳолининг саломатлигини сақлаш, уларнинг тиббиётдан рози қилиш борасида амалга оширилган ишлар эътироф этилди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган Озода Махмудова бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан, Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан шу вақтгача вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Махмарасул Дўстматович Умаров вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Вилоят ССБ Ахборот хизмати