🥔 КАРТОШКА ҲАҚИДА ШЕЪР
Замонанинг зайлига,
Бошимни эгмайманми?!
Ёзда ерни тўлдириб,
Картошка экмайманми?!
Энди ҳар битта ишнинг,
Иложи топилмоқда.
Гўшти йўқ, картошка йўқ,
Сомсалар ёпилмоқда.
Эй воҳ, севги муҳаббат,
Бир қизиқ ғавғо бўлди.
Қизлар учун картошка,
Энг яхши совға бўлди.
Бозор бориб, воҳ дедик,
Сабрлар тошиб кетди.
Картошканинг килоси,
Ўн мингдан ошиб кетди.
Ҳар замонда – бир замон,
Оҳ-воҳ уриб инграманг.
Картошка баҳосига,
Инсофларни тенгламанг!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Замонанинг зайлига,
Бошимни эгмайманми?!
Ёзда ерни тўлдириб,
Картошка экмайманми?!
Энди ҳар битта ишнинг,
Иложи топилмоқда.
Гўшти йўқ, картошка йўқ,
Сомсалар ёпилмоқда.
Эй воҳ, севги муҳаббат,
Бир қизиқ ғавғо бўлди.
Қизлар учун картошка,
Энг яхши совға бўлди.
Бозор бориб, воҳ дедик,
Сабрлар тошиб кетди.
Картошканинг килоси,
Ўн мингдан ошиб кетди.
Ҳар замонда – бир замон,
Оҳ-воҳ уриб инграманг.
Картошка баҳосига,
Инсофларни тенгламанг!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77