“ҚЎРҚУВНИ БОШҚАРСА БЎЛАДИ, МУҲАББАТНИ ЭСА ЙЎҚ”
АҚШ давлат котиби Генри Киссинжер Оқ уйда Никсон давридаги кўплаб жанжаллардан соғ-омон чиққанди. Киссинжер моҳир дипломат бўлганлиги учун эмас – музокараларни унда яхшироқ олиб борадиган бошқа бир дипломатни топса бўларди; Никсон билан тил топишиб кетганлиги учун ҳам эмас – президент билан кўп масалаларда қарма-қарши позицияда турарган. Бунинг сабаби – у кўплаб сиёсий структуралар ишига шунчалик чуқур сингиб кетган эдики, уни лавозимидан олиб ташлаш бошбошдоқликни келтириб чиқарарди.
Бошқаларни ўзингизга боғлаб қўйишда хуфиёна тарзда сир-синоатларни билиб олиш тактикасини ҳам қўллаш мумкин. Атрофдагиларнинг биров билиши шарт бўлмаган сирини билиб, ахборотга эга бўлиб сиз ўз тақдирингизни уларнинг тақдири билан боғлайсиз. Сиз дахлсиз одамга айланиб қоласиз. Махфий хизмат ва полиция министрлари ўз мансабларида узоқ ўтириб қолишади. Чунки улар кимнидир қирол қилиб кўтаришлари мумкин, қиролни эса тахтдан ағдаришлари мумкин. Бироқ, бундай мансаб қиролда, атрофдагиларда мансаб эгасига нисбтан кучли шубҳа, доимий ишончсизлик ва пинҳоний нафрат уйғотадики, охир-оқибат бундай ҳокимиятнинг инсон учун қадри қолмайди. Ўйлаб кўринг – махфий хизмат бошлиғи бўсангиз-у, кечалари тинч ухлай олмасангиз. Руҳий осойишталик, ҳузур-ҳаволат бағишламайдиган бундай ҳокимиятнинг маъноси борми?
Охирги огоҳлантириш: ҳукмдорнинг сизга боғланиб қолганлиги – энди сизга унинг меҳр-муҳаббати ҳам кучаяди дегани эмас. Аслида у сиздан ҳадиксираб юради. Бироқ, Макиавелли айтганидек, муҳаббат уйғотгандан кўра, қўрқув уйғотган афзалроқ. Қўрқувни бошқарса бўлади, муҳаббатни эса йўқ.
Мўътабар фикр. Одамларни сенга боғланиб қолишга мажбур қил. Тобеликдан миннатдорликка қараганда кўп нарса ютиш мумкин. Чанқоғини қондирган одам дарров қудуққа тескари қарайди. Тобелик йўқолиши билан – мулойимлик ва одоб, кейинчалик эса ҳурмат ҳам йўқолади. Тажриба сенга ўргатадиган биринчи сабоқ мана бундай: одамларга умид бағш эт, аммо умидлари ушалишига йўл берма, тахтда ўтирган ҳомийинг ҳам доимо сенга эҳтиёж сезсин.
Бальтазар Грациан
Роберт Грин. “Ҳокимиятнинг 48 қонуни”.
Жалолиддин САФОЕВ таржимаси.
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri