Амир ХУДОЙБЕРДИ шеъри
***
Қисматимга тангри битмиш не бало чекмоқ жафо,
Не жафоки бошим узра ҳар қадамда юз бало.
Бўйнима ғам сиртмоғи, сиртмоқ учи ёр илкида,
Не сабабким қийнамоқдин ул санам топгай сафо.
Бўлма ҳайрон сирларингни сотса дўст деб билганинг,
Бевафо оламда, гумроҳ, кимдан изларсан вафо.
Ўйдилар бағрин қамишнинг ва оғочнинг созчилар,
Чиқди найдин нолаю, создин сим-сим садо.
Хастамен, дардим давосиз, барча зорлар мен томон,
Барча беморлар тиларлар мен бемордин шифо.
Бир шароб берди - шароби антаҳур - Мансур ила
Қошима келгай Насимий ёнида Машраб бобо.
"Зурриёдим, англа додим, аналҳақнинг ҳукми – дор,
Бандаси юз бурса бурсин, вале юз бурмас худо".
Мен увайсмен, ул нуроний учта зотдир муршидим,
Учта зотдин, пир талабмен, шоядки олсам дуо.
Мард турурмен, қисматимга тангри не ёзган эса,
Йўқ демасмен, ахир йўқ-ку интиҳосиз ибтидо.
Гар Амирмен, амрига бош эгганимда, ё ҳабиб,
Дил ёришгай, ёра тушгай кўзларим, шу – муддао.
@Sabrligim_Sevimli_Ijodkorlari